“Бухоро” футболчилари тест-нормативларини топширди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2019, 15:29
ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ҳар йили мавсум старти ва иккинчи давра ўйинлари олдидан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини билиш мақсадида тест-нормативларини ўтказиб келмоқда.

Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар 20 феврал куни жамоамиз футболчиларидан тест-нормативлар олди.

Бундан кўзланган мақсад, мавсум аввалида футболчиларнинг янги чемпионатга қандай тайёргарлик кўрганини аниқлаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан тўлиқ мавсум ўтказишга тайёрлигига ишонч хосил қилишдир.

Тест-нормативлар натижаси бир неча кундан сўнг техник-бўлим томонидан маълум қилинади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати