"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди

Sherzod Nurmatov
21 июл 2025, 13:41
Жамоа ҳужумчи Шоҳруз Норхонов билан хайрлашди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Иккинчи давра олдидан жамоамиз марказий ҳужумчи билан ўртадаги шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилди", – дейилади хабарда.

32 ёшли форвард жорий мавсум бухороликлар таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали уни 300 минг еврога баҳолаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати