"Бунёдкор" - "Ал Завра". Жамоаларнинг қандай либосларда ўйнаши маълум бўлди

Alisher
21 янв 2020, 12:41
Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди митинги ташкил қилинди.

Унда бир қатор масалалар кўрилди. Хусусан, эртангги баҳсда жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, “Бунёдкор” футболчилари эртага тўлиқ кўк рангдаги футболкаларда ҳаракат қилса, меҳмонлар тўлиқ оқ рангдаги либосларда майдонга тушади.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com