

Бу ҳақда "Bild" хабар берди.
Маълум қилинишича, Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида тўп тепаётган 30 ёшли ҳужумчининг профили "шпорлар" талабига мос келади ва улар уни қўлга киритишни истамоқда. Ҳозирча расмий таклиф берилмаган, аммо инглиз клубининг қизиқиши жиддий.
Гирассининг "Боруссия" Дортмунд билан шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган. Унда 50 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган, аммо бу шарт фақат айрим клублар учун амал қилади.
30 ёшли футболчига "Тоттенхэм"дан ташқари "Милан", "Барселона" ва "Фенербахче" қизиқмоқда.
Гирасси жорий мавсум 12 та тўп киритди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди.



