Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият

Alisher Ostonov
22 фев 2026
Германия Бундеслигаси 23-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

"Бавария" "Айнтрахт"га қарши ўйинда 3:0 ҳисобини қайд эта туриб, якунда иккита тўп ўтказиб юборди. "РБ Лейпциг" ва "Боруссия Дортмунд" жамоалари эса жанговар дуранг қайд этишди. "Арилар" ирода намойиш этган ҳолда 90+5 дақиқада гол уриб, дуранг қайд этишди. "Байер" эса муҳим ўйинда "Унион Берлин"га таслим бўлди. Ўйиндаги ғалаба голини 28-дақиқада Рани Хедира урди.

"Бавария" 23 ўйиндан сўнг 60 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда. Дортмундликлар эса 8 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринга жойлашган. 








Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia