

Ярим ҳимоячи ушбу баҳсни асосий таркибда бошлаши керак эди. Бироқ футболчи ўйинолди машғулотларда ўзини ноқулай ҳис қилган. Мураббийлар штаби эса уни хавф остига қўйишни истамаган. Шу сабабли футболчи бугунги баҳсни ўтказиб юбормоқда.
Палмер ўтган мавсумда 37 ўйинда 15 гол уриб, "Челси"нинг тўпурари бўлганди.



