

29 ёшли футболчи 77-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Блинд 2019 йилнинг 10 декабридан буён илк марта ўйинда қатнашди. Ўша куни унинг юрагида миокардит аниқланганди.
"Ажойиб ҳолатдаман! Рафиқам, оилам, дўстларим, тиббий штабдаги барча ходимлар ва менга ишонган ҳамма-ҳаммага ўз миннатдорлигимни билдираман. Раҳмат!", - деб ёзади нидерландиялик.


