"Шанхай СИПГ"да ғалаба, Одил Аҳмедовда гол

Alisher
19 окт 2019
Хитой Суперлигасининг 26-тури доирасидаги "Бейжинг Гоан" ва "Шанхай СИПГ" клублари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади.

Баҳсдаги дастлабки гол иккинчи бўлимда урилди. 49-дақиқада Шенглонг Ли голидан сўнг Шанхай клуби ҳисобни очди. 66-дақиқада ҳамюртимиз Одил Аҳмедов рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб, ҳисобни 2:0га етказди. Баҳс шу ҳисобда якунига етди.




TAS-IX эмас




AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia