Берлускони оқ қон билан касалланди

Sherzod Nurmatov
6 апр 2023
Италиянинг "Монца" клуби президенти кеча касалхонага ётқизилди.

Сильвио Берлускони Сан-Раффаэле касалхонасида лейкемия туфайли пневмонияга қарши курашмоқда. Ундан суяк илиги олинган. 

"Монца" раҳбари ўтган ҳафтада ҳам касалхонга ётқизилганди. 30 март куни унга тест ва даволанишдан ўтганидан сўнг рухсат берилган.

Ташқи ишлар вазири Антонио Тажани унинг соғлиғи ҳақида маълумот берди:

"Президент Берлусконининг аҳволи барқарор. У кеча тунни тинч ўтказди", – деди у.

"Монца" бош директори Адриано Галлиани ижтимоий тармоқларда Берлусконини қўллаб-қувватлашини билдирди. 

Кеча унинг укаси Паоло касалхона ташқарисида ОАВга шундай деди: 

"Акамнинг аҳволи барқарор. У тошдек, бу сафар ҳам бу ҳолатдан чиқиб кетишнинг уддасидан чиқади. Руҳий ҳолатимиз яхши".


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia