Бербатов: “Реал” Азарни сотиши керак”

Eldor Akmurzayev
4 фев 2021
МЮ собиқ форварди Димитар Бербатов Эден Азар билан боғлиқ ҳолатга тўхталди.

Азар навбатдаги жароҳати туфайли 1-1,5 ойга сафдан чиқди.

“Реал” Азарни сотиши лозим. Сотишни ўйлаш вақти келди. Азар 30 ёшда, у ҳали ҳам футболга кўп нарса беролади, аммо Испанияда Эден ҳалигача ҳеч нарса кўрсатмади. У ёзда кетса бунга ажабланмасдим.

Унга нима ҳалақит қилди? Азар кўплаб жароҳатларни олди. У доимий муаммолар туфайли “Челси”да биз кўрган ажойиб ўйинини намойиш эта олмади”, дейди болгариялик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports