«Базель» Думбияни 500 минг евро эвазига ижарага олди

Narzulla Saydullayev
29 июн 2016, 11:50
«Рома» ҳужумчиси Сейду Думбия «Базель»га ижарага берилди.

Gianlucadimarzio.com нашри хабарига кўра, 28 ёшли ивуарлик футболчи учун швейцарияликлар 500 минг евро тўлашди. Кейинги мавсумда «Базель» уни 6 миллионга сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Ўтган мавсумни Думбия ЦСКА ва «Ньюкасл»да ижарада ўтказди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Gianlucadimarzio.com