"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди

Alisher Ostonov
12 окт 2025
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзда меҳнат шартномаси тугайдиган Серж Гнабри билан текинга хайрлашмоқчи эмас.

Мюнхенликлар аллақачон келишувни клуб учун оқилона бўлган янги шартлар асосида узайтириш масаласини кўтарган. "Бавария" учун энг катта муаммо - молиявий ҳолатни тўғрилаш. Қайд этилишича, Гнабри жамоадаги фаолиятини узайтириш учун маошини қисқартиришга рози бўлади.

Серж Гнабри Бундеслиганинг жорий мавсумида "Бавария" сафида 6 та ўйин ўтказди. Ўйинчи уларда "гол+пас" тизими бўйича "3+3"га эришди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: fichajes.com