"Бавария" "Челси" ҳимоячисини қўлга киритишни хоҳламоқда — Bild

Мюнхеннинг "Бавария"си "Челси" ҳимоячиси Жош Ачимпонгни сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Bild.

Манбага кўра, немис клуби ўтган қишдан бери ўйинчини диққат билан кузатмоқда ва ёзда трансфер бўйича музокаралар бошланиши мумкин. Лондонликлар эса ўз навбатида ҳимоянинг ўнг қанотини "Фейеноорд" ҳимоячиси Живайро Рид билан кучайтиришни хоҳламоқда.

Жош Ачимпонг жорий клуб мавсумида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади. Футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2029 йил ёзигача тузилган.


Манба: Bild