

Манбага кўра, Мюнхен клуби бош мураббийи Венсан Компанига англиялик футболчининг ўйини маъқул келмоқда.
Байно-Гиттенснинг ўзи немис гранди томонидан бўлаётган қизиқишдан бохабар, аммо қишда "Боруссия"ни тарк этишни истамаяпти. 20 ёшли вингер "Бавария"нинг 2025 йил ёзи учун асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.



