

"Todofichajes" хабарига кўра, 19 ёшли бразилиялик билан "Барселона" шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда. Айни дамда "Жирона"да ижара асосида ўйнаётган футболчи "Труа"га тегишли ва унинг француз клуби билан яна 4 йиллик шартномаси бор. Унинг трансфер суммаси 5 млн еврога баҳоланмоқда.
Савио ушбу мавсумда Испания чемпионатида 5 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.



