"Барселона" Хави бошчилигида илк маротаба кетма-кет иккита ғалабага эришди

Aziz Tukhtamuradov
6 янв 2022, 07:52
"Барселона" Испания кубогининг 1/16 финалида "Линарес Депортиво"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Каталонияликлар бу орқали мағлубиятсиз серияни бешта ўйинга етказишди - учта ғалаба ва иккита дуранг. 

Жамоа шунингдек, Хави бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг илк маротаба кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозона олди. 

"Барса" 2 январь куни Ла Лиганинг 19-тури доирасида "Мальорка"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru