

Айтилишича, клуб раҳбарияти бу борада футболчи билан гаплашиб олган ва у ўзига янги жамоа изламоқда. Агарда белгиланган вақт ичида бирор клуб трансфер борасида таклиф билан чиқмаса, шартнома бекор қилинади. Ўтган бир неча ҳафта ичида футболчи "Марсель" билан музокаралар олиб борган ва бу муваффақиятсиз якунланганди.
Футболчининг "Барселона" билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзига қадар давом этади.



