

"Спотифай Камп Ноу"да кечган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Бироқ иккинчи бўлимда каталонияликлар рақиб дарвозасига йўл топа олишди. 52-дақиқада Дани Ольмо ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Рафинья орадаги фарқни оширди. 74-дақиқада эса стадиондаги барчани лол қолдирган гол урилди: Ламин Ямаль тўпни ҳавода ўзига мослаб, "қайчи" услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" 52 очко жамғариб, "Реал"ни ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. "Овьедо" эса 13 очко билан сўнгги, 20-поғонада қолмоқда.
Навбатдаги турда Ханси Флик шогирдлари 31 январь куни сафарда "Эльче" меҳмони бўлишади. "Овьедо" эса шу куни ўз уйида "Жирона"ни қабул қилади.



