"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди

Mirjalol Normatov
25 фев 2026
"Барселона" ёзда ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

"The Touchline" маълумотига кўра, Каталония клуби "Борнмут" ҳимоячиси Маркос Сенесини кўзлаб қўйган. "Барселона" бош мураббийи унинг ўйин услубини бунгача жамоада ўйнаб кетган Иньиго Мартинесга ўхшатмоқда. Агарда клуб Алессандро Бастонини "Интер"дан сотиб ололмаса, 28 ёшли аргентиналикка кўз тикади.

Сенесининг "Борнмут" билан келишуви 2025/26 йилги мавсум якунига қадар амал қилади. Кейинчалик ҳимоячи билан эркин агент сифатида шартнома имзолаш имконияти пайдо бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Touchline