Балотелли “Брешия” машғулотларига келди, аммо уни базага қўйишмади

Eldor Akmurzayev
9 июн 2020, 20:00
“Брешия” форварди Марио Балотелли клубнинг бугунги машғулотларига кира олмади.

29 ёшли футболчи жамоавий машғулотларга қўшилиш учун клуб базасига келган. Клуб вакиллари эса Марионинг ичкарига киришига йўл қўйишмади, қайд этилишича унинг касаллик ҳақидаги гувоҳномаси муддати эртага тугаши туфайли шундай қилинган.

Аввалроқ, жамоа устози Диего Лопес Балотелли унинг ишончини оқламагани ҳақида гапирганди.



Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com