"Балиқчи" Андижон Ҳоким Кубоги - 2020 соҳиби

Aslanov Jasurbek
29 окт 2020, 19:37
Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида “Ҳоким кубоги-2020” мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда “Балиқчи” жамоаси “Уз-Тонг Хонг Ко” футболчиларига қарши тўп сурди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди. Тақдирлаш маросимида вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзод Каримов иштирок этиб, ғолибларга кубок ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғасини топширди. Айтиш жоизки, “Балиқчи” жамоаси биринчи лигага ўтиш турнирига йўлланма олди. 

Андижон вилоят ҳоким кубоги-2020

"Уз Тонг Хонг Ко" - "Фc Балиқчи" 2:4 

Голлар: А.Юлдашев 32 (1:0), Ж.Ғаффоров 36 (2:0), Ш.Ишчанов 55 (2:1), Т.Ғоффуров 66 (2:2), Ш.Ишчанов 72 (2:3), Т.Ғоффуров 90+2 (2:4)

Бош ҳакам: Т.Тўхтасинов
Қанот ҳакамлари: А.Маражабов, З.Абдураҳмонов Захирадаги ҳакам: И.Қорабоев
Назоратчи: Т.Низамов
Комиссар: М.Мамедов

Қуйида тақдирлаш маросимидан ва учрашувдан фотосуратларни кўришингиз мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати