

"Қўқон-1912" футболчиси Баҳодир Пардаев Жанубий Кореянинг "Бучеон 1995" жамоаси аъзосига айланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи йил бошида "Бухоро"дан қўқонликлар сафига бориб қўшилган эди.
Маълумот учун, "Бучеон 1995" клуби Кореянинг "K League Challenge" дивизионида иштирок этади. Бу мамлакатдаги иккинчи даражали лига ҳисобланади.




