

Мезбонлар сафида Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, ҳамюртимиз шунингдек 76-дақиқада сариқ карточка олди, Акмал Мозговой эса захирада қолдирилди. Меҳмонлар сафида Азиз Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва Flashscore портали баҳосига кўра ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Баҳс эса дуранг (1:1) билан якунланди. "Ал Батаэҳ" БАА чемпионатида 13 турдан сўнг 10 очко билан 12-ўринда, "Бани Яс" эса 8 очко билан сўнгги, 14-ўринда бормоқда.





