Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси

Alisher Ostonov
19 дек 2025
Ўтган мавсумни "Бухоро" сафида ўтказган Азиз Амонов "Динамо"га ўтди.

"Азизбек Амонов – "Динамо" футболчиси

Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган "Динамо" жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

"Динамо" ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Азизбек Амонов билан шартнома имзоланганини маълум қилади. Ўзбекистон миллий жамоаси сафидаги ўйинлари ва Суперлига клубларидаги иштироки билан танилган 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи якунланган мавсумни "Бухоро" сафида ўтказди. 2026 йилдан эса у "Динамо" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. 

Азизбек Амонов ўтган йиллар давомида "Локомотив", "Насаф", "Нефтчи", "Бунёдкор" клублари, шунингдек Эроннинг "Истиқлол", БААнинг "Хорфаккан" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ишонамизки, Азизбек Амонов Вадим Абрамов бошқарувидаги "Динамо" жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан барчанинг ишончини оқлайди.

"Динамо" ПФК оиласига хуш келибсиз, Азизбек!", — дейилади клуб хабарида.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати