"Атлетико"га қарши баҳсдан олдин "Барселона"да жиддий йўқотиш

Khoja
2 мар 2026
"Барселона" матбуот хизмати ҳужумчи Роберт Левандовскининг жароҳати ҳақида хабар берди.

37 ёшли форвард "Вильярреал"га қарши ўйинда (4:1) бошидан жароҳат олиб, чап кўз атрофининг ёпиқ синиши аниқланган. Энди у "Барселона"нинг Испания Кубоги ярим финалидаги "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади.

Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 32 ўйинда 14 гол ва 3 голли узатиш қайд этган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com