"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
Испания Ла Лигасининг 21-тури доирасида Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз майдонида "Мальорка"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

"Сивитас Метрополитано" стадионида кечган баҳсда Диего Симеоне шогирдлари тўлиқ устунлик қилишди. 22-дақиқада ҳужумчи Александр Сёрлот ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Давид Лопес ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашувга якуний нуқтани 87-дақиқада ярим ҳимоячи Тьяго Альмада қўйди.

25 янв 2026, 18:00
Atlético Madrid — Mallorca
3 – 0
Тугади



Ушбу ғалабадан сўнг "матрасчилар" 44 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни мустаҳкамлаб олишди. "Мальорка" эса 21 очко билан 16-поғонада бормоқда.

Навбатдаги турда "Атлетико" 31 январь куни сафарда "Леванте" меҳмони бўлса, "Мальорка" 2 февралда "Севилья"ни қабул қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia