"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди

Mirjalol Normatov
25 июл 2025
Самуэль Лино "Атлетико"дан "Фламенго"га ўтади.

Клубларнинг трансфер борасидаги музокараларни якунига етиш арафасида. Футболчининг трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил қилади.

Линога АПЛ клублари ҳамда "Наполи" томонидан қизиқишлар бўлганди, бироқ "Фламенго" бош мураббийи Фелипе Луис футболчини жамоасига ўтишга кўндирган.

Ўтган мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 31 ўйинида 3 гол ва 4 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN