

“Арсенал” Партейни трансфер дедлайнининг сўнгги дақиқаларида сотиб олганини эълон қилганди ва унинг хариди учун 50 млн евро сарфлади.
“Тўпчилар” матбуот хизмати хабарига кўра, 27 ёшли футболчи янги жамоасида базасига етиб келган ва клуб расмий фотосессиясида қатнашган. Тез орада ганалик жамоавий машғулотларга қўшилади. У “Арсенал”да 18-рақам остида ҳаракат қилади.







