

"Эспаньол" ҳужумчиси Жофре 6-дақиқада тўп киритиб, ҳисобни очди. "Атлетико" шундан сўнг Александр Сорлот (дубль), Жулиано Симеоне ва Адемоланинг голлари эвазига ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Экспозито 80-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Якуний ҳисоб — 4:2.
"Атлетико" Ла Лигада 25 ўйиндан сўнг 48 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда. Учинчи ўриндаги "Вильярреал"да ҳам очколар сони шунча, аммо "сариқ сув ости кемаси" битта кам ўйин ўтказган.





