

Келишув тез орада якунланиши мумкин. 24 ёшли аргентиналик футболчининг бозордаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Альмада шу йилнинг январь ойидан май ойигача ижара асосида "Лион" сафида ҳаракат қилди ва 20 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Якунда Лион клуби молиявий муаммолар туфайли Тьягони сотиб ололмади.



