"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида

Sherzod Nurmatov
24 фев 2026
"Football Insider"нинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"нинг 24 ёшли бельгиялик ярим ҳимоячиси Амаду Онанани харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Онана ёздаги эҳтимолий трансферлар шорт-листига киритилган. МЮ ярим ҳимояни кучайтиришни режалаштираётгани сабабли Эллиот Андерсон, Адам Уортон ва Карлос Балебанинг номзодларини ҳам кўриб чиқяпти.

Онана 2024 йилда "Эвертон"дан "Астон Вилла"га ўтган. У жорий мавсум клуб таркибида 25 ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider