Артур Испанияга қайтиши мумкин

Alisher Ostonov
27 июл 2025
Артур яна Испанияга қайтиши мумкин.

"Ювентус" ярим ҳимоячиси "Бетис" билан музокаралар олиб бормоқда ва у билан деярли келишиб бўлган. Шунингдек, бразилиялик футболчига Қатар клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчи Европада қолишни истамоқда.

Қайд этилишича, 28 ёшли футболчининг "Гремио"га қайтиши ҳозирча кўриб чиқилмаяпти.

Артур 2024/25 йилги мавсумда "Жирона" сафида Ла Лигада 15 та ўйин ўтказди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: ge.globo.com