

"Бу биз учун энг муҳим турнирлардан биридаги энг муҳим оқшом бўлди. Ушбу ғалаба барчамизни уйғотиши керак. Энди биз бу ажабтовур ўйинимизни якшанба куни ("Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда) ҳам такрорлашимиз лозим.
Льюис-Скеллини алмаштириш? Уни хавф остига қўйишни истамадим. Биз ўйинни бошқаришимиз керак эди. Бу у учун дарс бўлиши керак ва бундай ҳолатда биз уни қўллаб-қувватлаймиз. У жуда ақлли ва ўзига бўлган талаби жуда катта. У бу ерда бўлса, доимо ўрганишга, изланишга, билим олишга тайёр", - деди Артета.
"Тўпчилар" навбатдаги учрашувини якшанба куни сафарда "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади.



