

"Арсенал" 2023/24 йилги мавсум учун уй либосини намойиш қилди. Тегишли суратлар "канонирлар" клубининг ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.
Бу либос "канонирлар"нинг АПЛдаги мағлубиятсиз мавсумининг 20 йиллигига бағишланган. Лондонликлар 2003/04 йилги мавсумда Премьер-лигада 26 та ғалаба, 12 та дуранг қайд этган ва умуман мағлуб бўлмаган.






"Арсенал"нинг техник ҳомийси – Adidas.



