Ариас: "Хамес мен билан "Атлетико" борасида гаплашганди"

Alisher
11 окт 2019, 14:27
"Атлетико" ва Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Сантьяго Ариас терма жамоадаги шериги Хамес Родригес билан "матрасчилар" борасида гаплашган.

"Ҳа, бу ҳақиқат. Биз "Атлетико" ҳақида гаплашдик. Мен ундан миш-мишларнинг ҳақиқат ёки йўқлигини сўрадим ва жамоа ҳаёти ҳақида гапириб бердим", - дейди Ариас.

Хамес ёзда "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунлангани сабаб якунда "қаймоқранглилар" сафида қолган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ариас ва Хамес Колумбия терма жамоасида бирга ўйнашади.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca