Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"

Mirjalol Normatov
17 янв 2026, 00:50
"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг ҳозирги жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.

Мадрид клуби яқиндагина "Альбасете"га мағлуб бўлиб, Испания Кубогини тарк этди.

- Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Одамларнинг нималар деяётганини кўряпман. Улар менинг Алонсони танқид қилишимни исташмоқда. Бироқ улар ноҳақ.

"Альбасете"га қарши ўйинда нималар: ғоясизлик, жисмоний ҳолатнинг пастлиги бўлган бўлса, барчасига мен жавоб бераман. "Реал"да фақатгина бир бош мураббий бор ва барчаси унинг бўйнида бўлади.

Антонио Пинтус билан жамоани ҳар томонлама яхшилаш борасида иш олиб боряпмиз, - деди Арбелоа.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: As