Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди

Sherzod Nurmatov
20 мар 2026
Англия терма жамоасининг март ойидаги йиғини учун қайдномаси маълум бўлди.

"Уч шерлар" бош мураббийи Томас Тухель қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дин Ҳендерсон, Пикфорд, Ремсдейл, Стил, Траффорд – Бёрн, Гехи, Холл, Конса, Ливраменто, Магуайр, О’Райли, Куанса, Спенс, Стоунс, Томори – Андерсон, Беллингем, Гарнер, Жордан Хендерсон, Майну, Палмер, Райс, Рожерс, Уортон – Боуэн, Калверт-Льюин, Эзе, Фоден, Гордон, Кейн, Мадуэке, Рэшфорд, Сака, Соланке.

Кўриниб турибдики, рўйхатда Жуд Беллингем ҳам бор, гарчи у жароҳат сабаб анча вақтдан бери ўйнамаган бўлса ҳам. Аммо янада ҳайратланарлиси — "Брайтон"нинг 35 ёшли дарвозабони Жейсон Стилнинг чақирилиши. У жорий мавсумда фақат Англия Кубоги ва Лига Кубогида майдонга тушган.

Англия терма жамоаси бу ойда Уругвай (27 март) ва Япония (31 март)га қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail