"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради

Khoja
16 дек 2025, 08:17
"Андижон" ярим ҳимоячиси Дониёр Абдуманнопов фаолиятини Тошкентда давом эттиради.

У собиқ жамоаси "Бунёдкор"га қайтмоқда. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

25 ёшли футболчи ўтган Суперлига баҳсларида 28 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 1 та ассист бор.

Маълумот учун, Абдуманнопов учун "Бунёдкор" бегона эмас. У 2023 йилнинг биринчи қисмини айнан "қалдирғочлар" сафида ўтказган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia