

"Андижон"нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян "Қизилқум"ни мақтади.
"Бизга яхши ташкилотчилик етишмади, "Қизилқум" жамоасини алоҳида таъкидламоқчиман. Улар 1-турда ҳам яхши ўйнашганди, рақиб қандайдир мўжиза туфайли ғалаба қозонган эди. Бугун ҳам навоийликлар яхши савияда ўйнашди. Бу бизга ўйинни назорат қилишимизга қаршилик қилган биринчи сабаб. Бундан ташқари кураш, иккинчи темп билан боғлиқ муаммолар кузатилди", - деди Самвел Бабаян.
Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" дастлабки турни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.



