"Андижон" "Арқадағ"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди
Sherzod Nurmatov
25 ноя 2025
ОЧЛ 2 доирасидаги "Андижон" – "Арқадағ" ўйини олдидан иккала клуб вакиллари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва керакли маслаҳат ҳамда тавсиялар берилди. Қайд этилишича, андижонликлар қизил, рақиб жамоа эса кўк формада майдонга тушади.
"Андижон" – "Арқадағ" беллашуви 26 ноябрь куни 18:45 да бошланади.