

"Винисиус яхши жисмоний ҳолатда бўлиши керак. Бизда жуда кўп кучли ўйинчилар бор ва мен энг зўр формада бўлиб турган футболчиларни терма жамоага чақираман . Агар Винисиус юқори формада бўлмаса, бошқа ўйинчини чақираман, чунки жамоада, айниқса ҳужумда рақобат кучли", - деди Анчелотти.
25 ёшли футболчи жорий мавсум Ла лигада 14 та учрашувда майдонга тушиб, 5 тадан гол ва ассист қайд этди.



