Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди

Khoja
17 мар 2026
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни миллий жамоага чақирмагани сабабини тушунтирди.

"Неймар 100% тайёр бўлса, жаҳон чемпионатига бориши мумкин. Мен уни ҳозир чақирмадим, чунки у 100% тайёр эмас. Бизга ўз энг яхши ҳолатидаги ўйинчилар керак. Неймар ишлашда давом этиши, ўйнаши, ўз сифатларини кўрсатиши ва яхши физик формада бўлиши керак", — дея Анчелотти сўзларини журналист Фабрицио Романо Х (собиқ Twitter) да келтиради.

2026 йил мавсумида Неймар "Сантос" учун 4 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Футболчи фақат февраль ойи охирида тизза операциясидан сўнг тикланди.


KhojaМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano