Анчелотти Бразилия терма жамоасидаги асосий муаммони аниқлаб олди

Sherzod Nurmatov
25 мар 2026
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини ЖЧ-2026'га олиб чиқди ва ҳозирда жамоани турнирга тайёрламоқда.

У аллақачон "селесао" билан боғлиқ асосий муаммони аниқлаган. "SBT Sports"га берган интервьюсида италиялик мураббий ҳозирда жамоага ҳимоячилар етишмаётганини айтди.

"Бизга ҳимоячилар етишмаяпти. Бразилияда илгари Марсело ва Кафу бор эди. Энди бизда бу соҳада бироз камчиликлар мавжуд", – деди Анчелотти.

Бразилия 26 март, пайшанба куни Францияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 1 апрель куни эса Хорватияга қарши ўйнайди.

Бразилия 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: SBT Sports