

"ESPN Brasil" нашрининг хабар беришича, 66 ёшли италиялик мутахассис билан келишув 2030 йилгача узайтирилади.
Янги шартнома "2+2" тизимида тузилиб, ЖЧ-2030 якунигача автоматик узайтириш имкониятини кўзда тутади. Ҳозирда фақат ҳужжатларга имзо чекиш қолган, холос.
Анчелоттининг маоши йилига 10 миллион евро миқдорида сақланиб қолади. Бу Бразилия терма жамоаси тарихидаги мураббийлар учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, италиялик мутахассиснинг талабига биноан унинг ёрдамчиларининг маоши ошириладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти 2025 йил май ойида "Реал"ни тарк этиб, "пентакампеонлар" бошқарувига келган эди. Унинг қўл остида Бразилия терма жамоаси 10 та ўйин ўтказиб, 5 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этди ҳамда ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди.



