Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"

Sherzod Nurmatov
4 авг 2025
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим BBC билан суҳбатда "Олд Траффорд"даги келажагига ишонч билдирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, у ўтган мавсумдаги қийинчиликларга қарамай, йигирма йилни клубда ўтказишни орзу қилади.

Қийин пайтларда "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб олган португалиялик Рубен Аморим ўзининг узоқ муддатли амбициялари билан ўртоқлашди:

"Мен "Манчестер Юнайтед"да 20 йил қолишни истайман. Бунга чин дилдан ишонаман – бу менинг мақсадим. Ўтган мавсумда барча ишонч кредитини сарфлаганимни тушунаман, энди янги кучни ишга солиш керак", – деди Аморим.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC