Алишер Латипов: "Бугунги кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ҳам ёқди"

Mirjalol Normatov
1 июн 2023, 23:39
Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Бунёдкор" билан дурангдан кейин "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Қизиқарли, жанговар ўйин бўлди. "Бунёдкор" жамоаси доимо юқорида, пешқадамлар сафида юради. Йигитларга, мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Мухлислар бугун яхши қўллаб-қувватлашди. Футболчиларим эса яхши ўйин кўрсатишди. Уларга ҳам раҳмат айтаман. 

- Биринчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида "Юниред" ҳимояда ўйнади ва бироз қўрққандек кўринди. Кейин эса очиқ футбол намойиш қилди.

- Ҳозир айтганимдек, бундай юқори савияли жамоалар билан биз очиқ футбол ўйнашимиз жуда қийин. "Бунёдкор"нинг таркиби жуда яхши. Ўйиндан кейин йигитлар билан гаплашдим. Улар бугунги кўрсатилган ўйиндан хурсанд бўлишди. Ўз навбатида мухлисларга ҳам бу ёқди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар