Алаба "Реал"да Рамоснинг рақамини олди

Alisher
21 июл 2021
"Реал"нинг янги ўйинчиси Давид Алаба "қироллик клуби"да "4" рақам остида ўйнайди.

Хабарда ёзилишича, австриялик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.

Олдин "Реал"да 4-рақам остида ҳимоячи Серхио Рамоc ўйнаган. У ёзда жамоани тарк этди ва ПСЖ таркибига бориб қўшилди.

Алаба "Реал"га "Бавария"дан ўтди. Футболчининг испан клуби билан тузган шартномаси 5 йилга мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/realmadrid