Алаба: “Бавария” тўғри йўлда”

16 дек 2018, 07:37
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Давид Алаба жамоасининг Гермения Бундеслигаси 15-турида “Ганновер-96” жамоаси устидан (4:0) қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.

“Биз илк дақиқаларданоқ ўз ўйинимизни намойиш этиб, ўйиндан завқ олишни истаган эдик. Биринчи таймда барча гувоҳ бўлди: биз катта иштиёқ билан ҳаракат қилдик. Танаффусда биз ушбу руҳда ўйинни давом эттиришими лозимлигини гаплашиб олдик. Биз фақат ўзимизга разм солиб, муваффақиятли ўйин кўрсатмоқчимиз. Бундеслигада кетма-кет учта ғалабага эришдик, демак биз тўғри йўлдамиз”, дея Алабанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” матбуот хизмати. 

“Бавария”нинг Бундеслигадаги ғалабали серияси учта ўйинга етди. “Ганновер-96” эса сўнгги тўртта ўйиннинг учтасида мағлубиятга учради.

“Бавария” 30 очко тўплаган ҳолда чемпионат турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Ганновер-96” эса (10 очко) 18-поғонани банд этган.


Манба: "Бавария" ФК расмий сайти