

Саудия жамоаси ҳужумчига йилига 50 миллион евролик бўлган уч йилга мўлжалланган таклиф юборган. Шунингдек, “Ал Ҳилол“ футболчининг трансфери учун “Наполи“га 75 миллион еврога яқин пул тўлашга тайёр. Футболчи ҳозирча ушбу таклифга жавоб бермаган. Аввалроқ, нигериялик ҳужумчи саудияликларнинг учта таклифига рад жавобини берганди.
Эслатиб ўтамиз, Осимхен ўтган мавсум ижара асосида “Галатасарой“да ҳаракат қилди. У барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 37 та гол ва 8 та голли узатма бор.



