"Ал Файсали" – "Насаф". Жамоалар қандай либосларда ҳаракатланиши маълум

Sherzod Nurmatov
17 сен 2023, 18:53
Бугун жамоалар вакиллари ва учрашув расмийлари ўртасида митинг бўлиб ўтди.

Йиғилишда эртанги беллашув ташкилий масалалари ҳақида фикр юритилди ва жамоаларнинг эртанги либослари ҳам аниқлаб олинди. 

Майдон эгалари эртанги учрашувда очиқ кўк-оқ-очиқ кўк рангдаги либослардан, мезбонлар дарвозабони эса қизил рангдаги либослардан фойдаланади. 

"Насаф" тўлиқ ўткир кўк рангдаги либослардан, дарвозабон эса сариқ рангдаги либослардан фойдаланади.

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Файсали" – "Насаф" ўйини эртага 21:00 да старт олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати